"Тоттенхэм" Сон билан шартномани узайтиради

“Тоттенхэм” ўзининг осиёлик ҳужумчиси Сон Хин Мин билан амалдаги шартномани узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, Соннинг янги шартномаси ҳужумчи Харри Кейннинг жамоада қоли ёки қолмаслигига боғлиқ эмас. Клуб президенти Дэниэл Леви кореялик футболчини “шпорлар”нинг янги лойиҳасида етакчилардан бири бўлишига ишонмоқда.

Соннинг ўзи ҳам Лондонда қолиша қарши эмас. Шу боис томонлар ўртасидаги келишув тез орада узайтирилиши кутилмоқда.

“Тоттенхэм” кеча “Вулверхэмптон”нинг собиқ устози Нуну Эшпириту Сантуни жамоа бош мураббийи этиб тайинлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!