"Тоттенхэм" Винисиусни ижарага олди

Португалиянинг "Бенфика" клуби жамоа ҳужумчиси Карлос Винисиуснинг "Тоттенхэм"га кўчиб ўтаётганини расман тасдиқлади.

Хабар берилишича, "шпорлар" бразилиялик форвардни 3 млн евро эвазига мавсум сўнгига қадар ижарага олган. Шунингдек, лондонликларда уни кейинчалик 45 млн еврога тўлақонли сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд. Бугун Винисиус тиббий кўрикдан ўтиш учун Англия пойтахтига етиб келади.

25 ёшли футболчи бунгача "бургутлар" сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!