"Тоттенхэм" ярим ҳимоячи учун 100 миллион евродан ортиқ таклиф қилади
"Тоттенхэм" ҳали ҳам "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини жамоага қўшиб олиш умидини йўқотгани йўқ.
Лондон клуби аввалроқ италиялик футболчи учун тахминан 92 миллион евро таклиф этган, бироқ "Ньюкасл" бу миқдорни етарли деб ҳисобламаган. Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, энди "Тоттенхэм" 100 миллион евродан ортиқ миқдордаги янги таклиф устида ишламоқда. Маълумотларга қараганда, Тоналининг ўзи ҳам шу ёзда жамоасини алмаштириш тарафдори.
Сандро Тоналига бўлган қизиқиш фақат "Тоттенхэм" билан чекланмайди. Унга "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам даъвогар сифатида кўрилмоқда. Ўтган мавсумда 26 ёшли ярим ҳимоячи Эдди Хау жамоаси сафида 53 ўйин ўтказиб, учта гол урди ва еттита голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар