"Тоттенхэм" ярим ҳимоячисига Саудия клубидан таклиф келиб тушди

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Пьер-Эмил Хёйбьерг "Ал-Аҳли"га қизиқишлари доирасида. 

Даниялик учун курашда фаворит ҳисобланган "Атлетико Мадрид" аллақачон трансфер бўйича музокаралар олиб бормоқда, аммо ҳозирча "Тоттенхэм" билан трансфер нархи борасида келиша олмаяпти. Журналист Сами ал-Қадийнинг фикрича, "Ал-Аҳли" пойгага қўшилиши мумкин. Саудия клуби 27 ёшли ярим ҳимоячини ўрта чизиқни мустаҳкамлашнинг устувор вариантларидан бири сифатида кўрмоқда.

"Трансфермаркт" маълумотларига кўра Хёйбьерг 45 миллион еврога баҳоланган. Футболчининг шартномаси 2025 йилда якунига этади.

У ўтган мавсумда лондонликлар сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!