"Тоттенхэм" йирик трансферни ҳал қилди

“Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Times нашри тарқатган хабарга қараганда, “Тоттенхэм” 23 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери масаласида “нерадзуррилар” билан келишувга эришган. Унга кўра, Мартинес учун “шпорлар” А Серия чемпионига 60 млн фунт тўлайди.

Лаутаро “Тоттенхэм”да Харри Кейн билан жуфтликда ўйнаши кутилмоқда. Аммо сўнгги пайтларда Кейннинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар авж олган.

Мартинес ўтган мавсум А Серияда жами 38 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувда ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!