“Тоттенхэм”да можаро. Ҳарри Кейн жазоланади!
“Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн клуб раҳбарияти уни “Манчестер Сити”га қўйиб юбормаётганидан норозилиги билдириш учун таътилдан чиқиб, жамоа машғулотларига қайтмади.
28 ёшли ҳужумчининг бу муносабати клуб раҳбариятига ёқмади. Кейн жазо тариқасида жарима тўлайди. Агар у бу йўлдан қайтмаса, жарима миқдори ортиб бораверади.
“Тоттенхэм” президенти Даниэль Леви ҳужумчи билан учрашиб, вазиятни муҳокама қилмоқчи. Ҳарри Кейн эса, клуб хўжайинлари уни шу ёзда қўйиб юборишга ваъда берганини, бироқ ўз сўзининг устидан чиқмаётганини иддао қилмоқда.
Ҳарри Кейннинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этиши крак. “Манчестер Сити” ҳар қандай нархга бўлса ҳам англиялик тўпурарни сотиб олишга тайёрлигини билдирган.
Фикрлар