Ads
 
"Тоттенхэм" асосий таркибидан жой ола билмаган франциялик ярим ҳимоячи Муса Сиссоко Италия грандлари - "Ювентус" ёки "Милан" таркибига қўшилиши мумкин.
 
Аслида Муса "Тоттенхэм" сафига ёзда "Ньюкасл" қуйи дивизионга тушиб кетганидан кейин келиб қўшилганди. Ўшанда Европа чемпионатида зўр ўйин кўрсатгани учун лондонликлар бу футболчи учун курашда "Ювентус"ни ортда қолдирганди. Лекин кейинчалик Сиссоко ишончни оқлолмади ва жорий чемпионатда атиги ўн марта майдонга тушди. У асосан сўнгги дақиқаларда захирадан ўйинга қўшилди.
 
"Ювентус" Муса Сиссоко ёрдамиида ўтган йиллар давомида Поль Погба ўйнаган позицияларни ёпмоқчи.