"Тоттенхэм"га америкалик ҳужумчи керак

  • 15 июля, 2021, 22:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Шальке" ҳужумчиси Мэттью Хоппга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

90min.com тарқатган хабарга қараганда, инглиз клуби 20 ёшли америкалик футболчини жорий ёзги трансферлар даврида олиб келмоқчи. Унга шунингдек, "Ньюкасл", "Вулверхэмптон" ва "Саутгемптон" каби АПЛнинг бошқа клубларидан ҳам қизиқиш мавжуд.

Ўз навбатида гельзенкирхенликлар Хоппнинг трансферини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Мэттья Хопп ўтган мавсум "Шальке" сафида жами 24 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию