"Тоттенхэм"га "Реал" ярим ҳимоячиси керак!
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальосга Англия премьер-лигасининг яна бир гранди қизиқиб қолди. "Todofichajes" нашри хабарига кўра, Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби 27 ёшли футболчи билан шартнома имзоламоқчи.
Битим суммаси 20 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Себальоснинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача тузилган.
Дани учун Англия чемпионати бегона эмас. 2019 йилдан 2021 йилгача ярим ҳимоячи Лондоннинг "Арсенал" клубида ижара асосида ўйнаган.
Аввалроқ матбуотда испаниялик футболчига "Астон Вилла" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар