"Тоттенхем"ни Сантудан кейин ким бошқариши маълум бўлди

  • 01 Nov 15:48
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту истеъфога чиқарилди. 

Tecno

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, жамоа бошқарувини италиялик мутахассис Антонио Конте қабул қилиб олади. Томонлар бу борада келишувга эришиб улгурган. 

Конте Лондонга бугун, 1 ноябрь куни учиб келиши кутилмоқда. У май ойида "Интер" бошқарувини тарк этганидан бери бирорта жамоада иш бошламаганди.

Аввалроқ, Антонио Конте "Манчестер Юнайтед"да Оле-Гуннар Сульшер ўрнини эгаллаши тахмин қилинганди. Бироқ АПЛ 10-турида "қизил иблислар" айнан "Тоттенхэм" устидан йирик ҳисобда зафар қучди.

Comments

You must be logged in to commet!