"Тоттехэм" МЮ футболчисини ҳарид қилмоқчи эмас
Англия матбуоти хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич январдаги трансфер ойнаси вақтида "Тоттехэм"га қўчиб ўтмайди.
Олдинроқ, 31 ёшли сербнинг собиқ устози Жозе Моуриньо "шпорлар" бошқарувига келганидан сўнг, у лондон клубига трансфер қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда асосий таркибдаги жойини юқотиб қўйган Матич, бош мураббий ишончини қайтара ололмаяпти. Норвегиялик марказий ярим ҳимояда Фред ва Скотт Мактоминайни фойдалироқ деб ҳисобламоқда.
Мавсум якунида шартномаси якунланадиган футболчига қизиқиш билидираётган клублари ичида "шпорлар"дан ташқари "Интер" ва "Атлетико" номлари ҳам келтирилмоқда.
Фикрлар