Трансфер ойнасига қачон старт берилади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Халқаро футбол федерациялар иттифоқи ёзги трансферлар ойнасини ўтказиш вақтлари бўйича бир қарорга келди.

Европа матбуоти хабарига кўра, Франция, Испания, Италия, Германия ва Туркия клублари 1 июлидан футболчи расмийлаштиришлари мумкин. Англияда эса 19 июндан трансферларга старт берилади.

Қизиқ ҳолати, трансфер ойнаси турли вақтларда: Италия ва Германия 2 сентябрь, Англияда эса 10 сентябрь, Испания 14 ва Франция 18 сентябрь куни ёпилади.

Шунингдек, футболчиларнинг трансферлари ўз лигалари доирасида жорий мавсумнинг барча турнирлари ўз якунига етганидан сўнг амалга оширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!