Трансферлардан: Черан
Ads

Бу йилги мавсумнинг биринчи даврасини муваффақиятсиз ўтказган Қаршининг "Насаф" жамоаси давралар оралиғида таркибини сезиларли даражада кучайтирди.

2-давра аввалида жамоа сафига келиб қўшилган легионер футболчи Драган Черан эса жамоанинг тўпурарига айланди. Аммо Черан ва "Насаф" ўртасидаги шарнома ярим йилга тузилган эди. Жорий йилнинн сўнгида амалдаги шартнома ўз кучини йўқотади. Хўш Черан янги мавсумни ҳам "Насаф" таркибида бошлармикан? 

SPORTS.uz нашрига берилган маълумотларга кўра, "Насаф" Драган Черан билан яна бир йиллик шартнома имзолайди. Айни пайтда томонлар оғзаки келишувга эришиб улгуришган. Янги шарнома эса 20 декабрдан сўнг имзоланиши кўзда тутилган.