Transfermarkt. Жалолиддин Машариповнинг нархи кўтарилди

Трансфер нархлари билан шуғулланувчи "Transfermarkt" портали футболчиларнинг янгиланган баҳосини маълум қилди.

Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" жамоаси сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Жалолиддин Машариповнинг янги нархи 3 миллион евро (аввал 2.8 миллион евро) этиб белгиланди.

Машарипов ўзбекистонлик футболчилар орасида 3-ўринда жойлашган. "Рома"да ўйнаётган Элдор Шомуродов юртимиздаги энг қиммат футболчи саналади.  Унинг трансфери 12 миллион еврога баҳоланган. Иккинчи ўриндаги Отабек Шукуров ("Шаржа" БАА) 3.5 млн евро ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!