"Transfermarkt" Суперлигамиздаги футболчиларнинг нархини оширди. "Пахтакор" футболчиси ҳамон энг қиммат (фото)
Статистика билан шуғулланувчи "Transfermarkt" портали Ўзбекистон Суперлигасидаги футболчиларнинг янгиланган нархларини эълон қилди.
Унга кўра, 4 футболчининг (Жамшид Искандеров, Отабек Жўрақўзиев, Руслан Жиянов, Саидазамат Мирсаидов) нархи 200 минг еврога ошган. Шунга қарамай, Одил Ҳамробеков чемпионатимизнинг энг қиммат ўйинчиси номини ўзида сақлаб қолди.
Қуйида олий дивизионимиздаги энг қиммат футболчилар ўнлиги билан танишиш имкониятига эгасиз.
Фикрлар