Трезеге
Ads

Франция терма жамоаси собиқ юлдузи Давид Трезеге Аргентинанинг «Ривер Плейта» клубида спорт директори лавозимида фаолият бошлаши мумкин.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра агар 3 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда Антонио Каселли жамоанинг президенти этиб сайланса, франциялик собиқ футболчи клуб раҳбариятида иш бошлайди.

Айтиш керакки, “Ривер Плейт” бошқарувида шунингдек аргентиналик собиқ ҳужумчи Эрнан Креспо ҳам иш бошлаши мумкин.

Маълумот учун, Трезеге 2012/13 йилларда айнан “Ривер Плейт” клубида тўп сурган.