Тринкауга АПЛнинг топ клубидан харидор чиқди

  • 30 Mar 17:35
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Спортинг" футболчиси ҳисобланган Тринкауга Англия Премьер-лигасининг "Манчестер Юнайтед" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда "Тalksport" нашри. 
 
Маълумотларга кўра, Рубен Аморимнинг шахсан ўзи ушбу трансферни хоҳлаётганини раҳбариятга билдирган. Унинг Миллатлар лигасидаги ҳаракатлари Португалияни кейинги босқичга олиб чиққандан сўнг унга бўлган эътибор янада ошди. Бундан ташқари, мутахассис МЮнинг энг оғриқли нуқтаси деб қаралган ўнг қанот ҳужумчисига энг яхши асосий даъвогар деб ҳисобланмоқда. 
 
Агарда португалияликлар футболчи учун таклифларни кўриб чиқмоқчи бўлса, 35 миллион фунт стерлингга қўйиб юбориши мумкин. 
 
Маълумот ўрнида, 25 ёшли ўйинчи жорий мавсум 43 та учрашувда иштирок этиб, 9 та ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!