Троссарднинг “Брайтон” бош мураббийи билан алоқалари ёмонлашди

“Брайтон” Премьер-лиганиг 20-турида “Ливерпуль”га қарши ўйнайди. Клуб бош мураббийи Де Зербининг таъкидлашича, ушбу учрашувда Леандро Троссард майдонга тушмайди.

У Англия кубогининг “Мидлсбро”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслигини билиб, машғулотларни эрта тарк этган.

Троссард мени рухсатимсиз тарк этди. Бунақа ҳолатлар менга ёқмайди. Менга жамоада 100 фоиз ўйнашни истайдиган футболчи керак.

У клуб учун меҳнат қилиши керак. Футболчи трансферлар ойнасида кетадими ёки ёқ? Билмайман” - деди италиялик мутахассис.

Унга имкон бераман. Орқага қайтиб, мен билан гаплашиб олишига қарши эмасман ва бунга тайёрман”, - дея қўшимча қилди Де Зерби.

Ушбу вазиятдан сўнг бельгиялик вингернинг агентлари ҳолатни янада ёритишди. Уларнинг сўзларига кўра, Троссард мундиалдан қайтгач, бир футболчи билан машғулотларда жанжаллашиб қолган. Ўшандан бери мураббий у билан гаплашмайди.

Леандро топ клублар эътиборида бўлиб келган футболчилардан бири. Айни дам “Тоттенхэм” уни ўз таркибига қўшиб олмоқчилиги ҳақда миш-мишлар бор.

Эслатиб ўтамиз, вингерни “Брайтон” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнгида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!