ЦСКА раҳбарлари Файзуллаевга қандай баҳо берди?

“Пахтакор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг Россия Премьер-лигасида иштирок этиб келаётган ЦСКАга трансфери расман эълон қилинганидан кейин мутахассислар ўз фикр-мулоҳазаларини билдира бошлади.

Москванинг ЦСКА клуби 4 август  куни “Пахтакор”дн 19 ёшли Аббосбек Файзуллаевни трансфер қилингани ҳақида расмий маълумот тарқатди.

9e79eb76f54d3efa741a6ac3860d9d2f

ЦСКА бош директори Роман Бабаев нега клуб раҳбарияти айнан ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаевни трансфер қилганини қуйидагича изоҳлади.

- Жуда истеъдодли футболчини шартномада кўрсатилган қулай нархда сотиб олиш опция орқали трансфер қилиш имконияти пайдо бўлган эди. Биз бу имкониятдан фойдаланиб қолишга қарор қилдик. Бизнинг назаримизда Файзуллаевнинг келажаги порлоқ ва янада ўсиш учун катта салоҳиятга эга, - деди Роман Бабаев.

Москванинг ЦСКА клуби спорт директори Андрей Мовсесьян ҳам “Пахтакор” ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчисининг трансфери бўйича ўз фикрлари ва қарашларини маълум қилди.

- Бу ЦСКАнинг Аббосбек Файзуллаевни ривожлантириш бўйича алоҳида лойиҳаси бўлади. Биз бу уринишларимиз вақти келиб, самара беришига аминмиз.

Аббосбек юқори савияли ўйинчига айлана олади ва келажакда жамоамиз мухлисларини хурсанд қилади, - деди Андрей Мовсесьян.

Маълумотларга қараганда, “Пахтакор” раҳбарияти мавсумнинг қизғин палласида етакчси ўйинчиси ҳисобланган Аббосбек Файзуллаевни ЦСКАга қўйиб юборишни истамаган. Бироқ, футболчи, унинг агенти ва ЦСКА мутасаддилари шартномада ўйинчини 500 минг еврога сотиб олиш мумкинлиги белгиланган банддан фойдаланган.

Оқибатда, Тошкент шаҳри клуби ўз тарбияланувчисини Россия Премьер-лигаси жамоасига жўнатишига тўғри келди.

Россия матбуоти “Пахтакор” бош директори Дмитрий Адисманнинг Файзуллаев трансфери бўйича муносабатини келтирмоқда. 

- ЦСКАда Аббосни расман таништиришди. Биз эса ҳозир трансферни расмийлаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Трансфер учун пулни трансфер ҳуқуқини фаоллаштириш орқали футболчининг ўзи ўтказса керак. Шартнома бу борада 500 минг евро миқдоридаги сумма кўрсатилган. Клубдан пул келиб тушгани йўқ. ЦСКА жиддий клуб. Шунинг учун ҳам пул кўчириш бўйича ҳеч қандай тушунмовчилик бўлмаса керак, - деди Дмитрий Адисман.

776f90bd518cbffa433fb5ef0bb6f606

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА раҳбарияти 19 ёшли Аббосбек Файзуллаев билан 2026 йилнинг ярмигача шартнома имзолади. Томонлар ўзаро келишувга кўра, ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш имконига эга экани белгиланган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси янги клубида 21-рақам остида тўп тепади.

Шомуродов Европани забт этишга йўл олган ўзбек футболчисига катта баҳо берди

Файзуллаев ЦСКА вакилларига қайси позицияларда ўйнашини айтди

“Ланс” режаси ўзгарди: Ҳусановга аталган жойда энди бошқа ҳимоячи ўйнайди

Бу ерда Шомуродов ҳақида яхши гаплар бўляпти

Машҳур мураббий Шомуродовга баҳо берди

Файзуллаевнинг ЦСКАга трансферига нима халақит қиляпти?

“Кальяри” етакчи футболчиси Шомуродов ҳақида нима деди?

Премьер-лига клуби тез орада ўзбек футболчиси трансферини эълон қилади

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!