ЦСКАнинг Остон Ўруновга қизиқаётгани ростми? Клуб матбуот хизмати футболчимиз масаласида SPORTS.UZ га нима деди?
Куни кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Остон Ўруновга Москванинг ЦСКА клуби жиддий қизиқаётгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. Бу эса барчанинг эътиборини ўзига тортди.
Россия премьер-лигасида “Уфа”, “Спартак” ва “Урал” сингари клубларда тўп сурган ярим ҳимоячи ўтган йили “Навбаҳор” шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилди ва айниқса Осиё Чемпионлар лигасидаги ўйинлари янада катта қизиқишларга сабаб бўлди. Табиийки, россияликлар Ўруновни унутишмаганди.
Хўш, ЦСКАнинг Остонга қизиқиб қолгани қанчалик рост? Бу ҳақиқатга тўғри келадими? Ушбу масала юзасидан суриштирув ўтказишга ҳаракат қилдик. Бу борада айниқса, ЦСКА жамоасининг муносабатини билиш биз учун муҳим эди.
Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраев ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов билан боғланишга уриниб кўрди. Бироқ ҳозирда Владимир Валентинович таътилда бўлгани сабабли уни безовта қилишни истамади ва клуб матбуот хизмати раҳбари Кирилл Брейдо билан боғланди.
Остон Ўруновнинг ЦСКА қизиқишлар доирасида эмаслигини Брейдо Sports.uz журналистига маълум қилган ҳолда “бу маълумот тўғри эмас”, деган жавобни айтди.
ЦСКА Ўруновга қизиқиш мавжудлигини тан олмади. Балки унга Россиянинг бошқа клублари кўз тикаётгандир. Футболчининг ўзи ҳам яна у ерга қайтишга қарши эмас. Катта эҳтимол билан Остоннинг янги клуби Осиё Кубоги мусобақасидан кейин ҳал бўлса керак, агар унгача бирор кутилмаган янгилик чиқиб қолмаса...
Фикрлар
"Мен билан ЦСКА қизиқиб қолгани рост. Агентим бу масала билан жиддий шуғулланмоқда. Мени РПЛда қолиб кетган ишларим бор. ЦСКА мен учун чинакам чорлов. Агар қизиқиш жиддий бўлса, албатта уни кўриб чиқамиз", - дейилади хабарда.
Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраев ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов билан боғланишга уриниб кўрди. Бироқ ҳозирда Владимир Валентинович таътилда бўлгани сабабли уни безовта қилишни истамади ва клуб матбуот хизмати раҳбари Кирилл Брейдо билан боғланди.
Остон Ўруновнинг ЦСКА қизиқишлар доирасида эмаслигини Брейдо Sports.uz журналистига маълум қилган ҳолда “бу маълумот тўғри эмас”, деган жавобни айтди. Бу қанақа нашр, а?! Бир саҳифанинг ўзида, ўзини, ўзи инкор қилади.