Турин прокуратураси Роналдуни сўроқ қилади

Турин прокуратураси "Ювентус" собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сўроқ қилиш кутилмоқда. Бу суриштирув "кекса синьора"нинг ёлғон молиявий ҳисоботлари тўғрисида бўлади. 

Тахминларга кўра, португалиялик форвард клубдан қўшимча пул олиши мумкин. У билан бўладиган суҳбат терговнинг муҳим қисми ҳисобланади. 

Қайд этиш лозим, аввалроқ "Ювентус" ўз даромадини ўстириш мақсадида қонунбузарликларга қўл ургани тўғрисида хабарлар чиқаётганди. Клуб шу туфайли B Серияга равона бўлиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!