Турк клуби "Боруссия Дортмунд" футболчиси трансферини эълон қилди
Германия миллий терма жамоаси ва Германиянинг "Боруссия Дортмунд" клубининг собиқ футболчиси Нико Шульц Туркиянинг "Анкарагюджю" жамоаси сафига кўчиб ўтди. Бу хабарни турк клуби ҳам, футболчига алоқадор манбалар ҳам тасдиқлади. 31 ёшли ҳимоячи янги жамоаси билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Немис футболчиси 2022 йил август ойидан бери расмий ўйинда майдонга тушмади. Ўшанда у оилавий зўравонликда айбланган. Шульцнинг собиқ севгилиси, уни фарзанди туғилишдан икки ҳафта олдин ошқозонига тепганини айтган эди.
Шундан сўнг, 2023 йилнинг июль ойида Дортмунднинг суперклуби футболчи билан амалдаги шартномани муддатидан аввал бекор қилганди.
Фикрлар