Турк клуби Роналдудан умид уза олмаяпти
"Галатасарой" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олишга яна бир бор уриниб кўриши мумкин, деб хабар берди Туркиянинг "Fotoma" нашри.
Манбага кўра, турк клуби раҳбарияти қишки ва ёзги трансфер ойналарида 37 ёшли португалияликни қўлга киритиш имкониятларини ўрганиб чиқади.
Ҳужумчи жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Роналду АПЛ 9-туридан ўрин олган "Эвертон"га қарши ўйинда (2:1) жорий мавсум Премьер лигадаги илк голини киритди. Бу гол португалиялик учун клуб даражасидаги 700-гол бўлди.
Фикрлар