Туркия сафари олдидан Ҳасанов ҳамда Дукич "Навбаҳор" билан шартнома имзолашди

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик  кўрмоқда. Жамоа навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Туркияда давом эттиради.

Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, мазкур сафар олдидан “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Саматов жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва сербиялик ёрдамчи мураббий Дражен Дукич билан учрашди ҳамда ушбу мутахассислар клуб билан шартнома имзолашди.

ну

Клуб вице-президенти Отабек Саматовнинг sports.uzга маълум қилишича, иккала мутахассис билан келишув бир йилга мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!