Туркия Суперлигаси. "Галатасарай" турк классикосида ғалаба қозонди
Туркия Суперлигасининг 31-тури доирасида "Галатасарай" ўз уйида "Фенербахче"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида таслим қилди.
Дастлаб, 40-дақиқада Виктор Осимхен ҳисобни очган бўлса, 67-дақиқада Бариш Алпер Йилмаз пеналтдан гол уриб, орадаги фарқни иккитага оширди. Шунингдек, Лукас Торрейра ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди — 3:0. Учрашув давомида дарвозабон Эдерсон қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.
Шу тариқа, Окан Бурук шогирдларининг очколари 74 тага етди ва улар турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. "Фенербахче" эса 67 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
- Турция - Супер Лига
- Жорий мавсум
Галатасарой
- Victor Osimhen 40'
- Lucas Torreira 83'
- Barış Alper Yılmaz 67'
Тугаган
3
:
0
26.04.2026 22:00
Фикрлар