Туркия Суперлигаси клуби ҳужумчиси АПЛга қайтиш арафасида
Туркиянинг "Бешиктош" клуби ҳужумчиси Тэмми Абрахам фаолиятини Англиянинг "Астон Вилла" жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо X (Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбага кўра, томонлар ўртасида оғзаки келишувга эришилган. Футболчининг шахсий шартнома шартлари эса аввалроқ келишиб олинган. Трансфер қиймати 21 миллион евро ва бонусларни ташкил этади. Айни пайтда "Астон Вилла" вакиллари келишувни расман якунлаш учун Туркияда бўлиб турибди.
Маълумот учун, 28 ёшли форвард аввал ҳам бирмингемликлар сафида тўп сурган. У фаолияти давомида "Челси", "Милан" ва "Рома" жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.



Фикрлар