
Туркия Суперлигаси. Тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган Алиқуловнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди?
Туркия Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Ризеспор" - "Коньяспор" баҳси бўлиб ўтди ва жамоалари 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Беллашув сўнгида Алиқулов ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди. "SofaScore" статистик порталида легионеримизнинг ҳаракатлари 7 баллга баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, ризеликлар ҳозирча Суперлигада 15 та ўйинда 20 очко жамғариб, 9-ўринни банд қилиб турибди.
Фикрлар