Туркия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Ads

Руминиялик мутахассис Мирча Луческу Туркия терма жамоаси мураббийи этиб тайинланди.  Бу ҳақда Туркия Футбол Федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Томонлар 4 август куни расман шартнома имзолашади. Шартнома “2+1” кўринишида имзоланиши айтилмоқда.

Туркия терма жамоасининг олдинги мураббийи Фотих Терим меса 26 июль куни ишдан олинган эди.

Эътироф этиш жоиз, Луческу турк клублари билан ишлаган. 72 ёшли мутахассис “Бешиктош” билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган бўлса, “Галатасарой” билан чемпионликдан ташқари УEФА Суперкубогини ҳам қўлга киритган.