Туркия терма жамоасининг собиқ футболчиси кутилмаганда фаолиятини якунлади
Туркиянинг “Галатасарой” ва Испаниянинг “Депортиво” клублари собиқ футболчиси Эмре Чолак 31 ёшида бутсаларини михга илишга қарор қилди.
Бироқ бу ҳолат кутилмаганда содир бўлди. У мавсумни Туркиянинг "Газтепе" клубида бошлади ва январь ойида Испаниянинг "Интерcити" клуби билан шартнома имзолади.
Аммо “Атлетик” Бильбаонинг иккинчи жамоасига қарши ўйинда бор-йўғи ўттиз дақиқа ўйнаб, 1:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлаётган Чолак, шундан сўнг дарҳол ижтимоий тармоқда фаолиятини якунлагани ҳақида ёзди.
Футболчи бу қарорининг аниқ сабабини айтмади. У оиласи билан вақт ўтказишни истаётганини билдирди. Балки, ватани Туркиядаги фожиали воқеалар уни шундай ўйлар ва қарорлар қабул қилишга ундагандир. У тўсатдан яқинларидан узоқ жойда тўп тепмаслик, оиласига имкон қадар кўпроқ вақт ажратиш кераклигини англаб етган бўлиши мумкин.
Фикрлар