Туркманистонни енгган, Эрон билан жанговор дуранг ўйнаган Ўзбекистон ФИФА рейтингида беш поғона юқорилайди (фото)

Ноябрь ойидаги халқаро ўйинлардан сўнг ОФК топ-10 терма жамоаларининг ФИФА рейтингидаги ўрни қуйидаги расмдаги каби кўриниш олади. Ўзбекистон узоқ давом этган таъқибдан сўнг Уммонни ортда қолдириб, Осиёнинг 9-жамоаси бўлиб олмоқда.

Жамоамиз умумий дунё рейтингида 5 поғона юқорилаб, 68-ўринга чиқиб олади. Туркманистон мағлуб этилган, Эрон билан иродали тарзда дуранг қайд этилган ўйинлардан сўнг термамиз ҳисобига 12 балл қўшилди. 

Осиёда ҳамон Япония термаси энг яхши кўрсаткичга эга. "Самурайлар" ФИФА рейтингида 17-поғонани банд этиб турибди. Иккинчи ўриндаги Эрон 21, учинчида турган Жанубий Корея эса 23-ўриндан жой олган. 

fifa

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
24/11/2023 13:01
Vay lekin rasmni va jadvalni sindirvoribsizlar gap yo‘q