"Турон" клуби мухлислари учун янгилик!

2017 йил 5 май санасида ташкил этилган "Турон" футбол клуби бугунга қадар ижобий натижа ва совринларни қўлга киритди.

Жумладан, "Наврўз Кубоги" мусобақаси ғолиби (2018), Фарғона вилояти биринчилиги ғолиби (2018), Про-лига "В" гуруҳи ва Про-лигага ўтиш ўйинлари ғолиби (2019), Про-лига ғолиби (2020), Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси (2021) каби ютуқларга эришилди.

Клубнинг турли ёш тоифасидаги ёшлар жамоалари ҳам ЎзПФЛ байроғи остида ўтадиган ва бошқа мусобақаларда муносиб иштирок этиб келмоқдалар.

турон база

Ўз олдига ҳамиша юқори мақсадларни қўйиб келаётган Турон" яна бир самарали ютуқ арафасида турибди. Эртага, 16 июнь, пайшанба куни клубнинг Европа стандартлари асосида барпо этилган янги замонавий қароргоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

"Турон" ПФК Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" ўйингоҳи худудида бўлиб ўтадиган очилиш маросимига барча ОАВ вакиллари ва журналистларни таклиф этади. Маросимнинг бошланиш вақти соат 10:00га белгиланган, - дея хабар бермоқда, “Турон” клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!