"Турон" Тожикистон клубини йирик ҳисобда енгди

CHERY AUTO

Тошкентда шуғулланаётган “Турон” жамоаси бугун Тожикистоннинг “Хўжанд” клубига қарши назорат учрашувини ўтказди. Бу хусусида “Турон” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Қизиқарли кечган ўйинда Бахтиёр Ашурматов жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, барча голлар иккинчи бўлимда киритилди.

“Турон”нинг бошланғич таркиби: Раҳимжон Давронов, Анри Чичинадзе, Никола Кумбурович, Хушнудбек Авилов, Хуршидбек Мухторов, Қувондиқ Рўзиев, Азимжон Аҳмедов, Закария Бегларишвили, Душан Стоилкович, Милан Божович, Шоҳназар Норбеков.

Захирадан майдонга тушганлар: Марлен Чобанов, Аъзамжон Алиев, Абдулазизхон Абдурашидов, Хумоюн Муртозаев.

“Хўжанд” таркиби: Шоҳруҳ Киргизбаев, Фирдавс Абдусалимов, Фирдавс Чакалов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Элнур Турғунов, Ҳожибой Зиёев, Эҳсон Бобоев, Караматулло Саидов, Далер Ёдгоров, Азизбек Далиев, Жаҳонгир Эргашев.

Захирадан майдонга тушганлар: Зуҳриддин Мўйдинов, Хушнудбек Бозоров, Фирдавс Икрамбеков, Раҳматулло Ўктамов.

Голлар: Хумоюн Муртозаев, 54 (1:0), Хумоюн Муртозаев, 69 (2:0), Душан Стоилкович, 78 (3:0).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!