"Турон"да яна бир янгилик!
Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон туманининг Қулибек МФЙ ҳудудида барпо этилаётган “Турон” профессионал футбол клубининг Ёшлар футбол академиясининг қурилиш ишлари ҳамда режалари билан танишди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
“6 млрд. сўм қийматидаги ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида 150 нафардан зиёд футболга иштиёқи юқори бўлган туман ёшлари ўз маҳорат ва кўникмаларини мустаҳкамлаш имконига эга бўлишади. 2021 йилда бошланган қурилиш ишлари жорий йилда якунига етказилиши кўзда тутилган”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “Турон” янги мавсумни Про-лигада ўтказади.
Фикрлар