"Турон"дан навбатдаги трансфер

Суперлига янги мавсуми олдидан таркибни кучайтириш мақсадида жамоамиз яна бир трансферга қўл урди. Жумладан, маҳоратли футболчи Ислом Рашидхонов билан бир йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартномага имзо чекилди.

исорм

Маълумот учун, Ислом Рашидхонов фаолияти давомида "Локомотив", "Навбаҳор", "Насаф" каби номдор клублар сафида майдонга тушган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида бир нечта учрашувларни ўтказган.

"Турон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!