"Турон"нинг тайёргарлик режаси маълум

Янги мавсумда ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган "Турон" жамоасининг навбатдаги йиғини Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, эртага, 8 февраль кунидан бошлаб жамоанинг ўқув-машғулот йиғинлари пойтахтимизга кўчади.

Тошкент йиғинига йўл олаётган "Турон" делегацияси таркиби:

Бош мураббий: Анвар Бердиев

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Вадим Барнич

Ёрдамчи мураббий: Азизхон Исомиддинов

Жамоа таркиби:

Дарвозабонлар: Акмал Турсунбоев, Низомиддин Зиёвутдинов, Мирзоҳиджон Жалилов.

Ҳимоячилар: Хушнудбек Авилов, Исмоилжон Охунжонов, Марлен Чобанов, Аслиддин Тоштемиров, Абдуғани Камолов, Ғолиббек Сарибоев, Сиёвуш Хабибуллоев.

Ярим ҳимоячилар: Бобур Қосимов, Дониёр Исмоилов, Сардор Абдураимов, Шариф Раҳматов, Аъзам Алиев.

Ҳужумчилар: Асилбек Қаюмов, Хумоюн Муртозаев, Рустамхон Азимов, Абдулазизхон Абдурашидов, Азиз Ибрагимов, Ким Бо Ёнг.

Маъмур: Нозимжон Саматов.

Клуб шифокорлари: Геннадий Черефанов, Дилшод Улуғбеков, Баҳодир Хайдаров.

Клуб медиа ва матбуот хизмати ходимлари: Бекзод Толибов, Дилмурод Эргашев, Дилмурод Исақов.

Клуб таржимони: Нурулло Субҳонов.

Шунингдек, ёш иқтидорли ҳимоячи Саидафзалхон Аҳроров айни кунларда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинларида иштирок этаётганлиги туфайли жамоа машғулотларига 11 февраль кунидан келиб қўшилади.

Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган тайёргарлик жараёни 8-16 февраль кунларига белгиланган. Йиғин давомида "Сўғдиёна" (9 февраль) ва "Локомотив" (16 февраль) клублари билан назорат ўйинларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!