Тухель Алабани ПСЖга олиб ўтмоқчи

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель "Бавария" ҳимоячиси Давид Алабани ўз жамоасига олиб келмоқчи. Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, немис мутахассиси австриялик футболчининг трансфери юзасидан жамоа спорт директори Леонардога мурожаат қилган. Ушбу харид жорий ёзги трансферлар давридаёқ амалга ошиши мумкин.

Бундан аввалроқ, Алаба фаолиятини “Барселона”да давом эттирмоқчи эканлиши ва йилига 20 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Давид Алаба “Бавария” сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган 11 йил давомида мюнхенликлар сафида 23 та соврин ютди.

Comments

You must be logged in to commet!