Тухель Англия клубини бошқаришга кўнди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель миллий жамоа билан шартномаси тугагач, “Ньюкасл Юнайтед” клубининг бош мураббийи лавозимига асосий номзод сифатида кўриб чиқилмоқда.

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Тухелнинг Англия миллий терма жамоаси билан шартномаси 2026 йилги жаҳон чемпионати финал босқичи якунлангунига қадар амал қилади.

Манбага кўра, “ Ньюкасл”нинг ҳозирги бош мураббийи Эдди Хау мавсум охирида лавозимини тарк этиши эҳтимоли юқори.

Бунга сабаб сифатида катта маблағ сарфланаётган жамоа Англия Премьер-лига жадвалида фақат 12-ўринни эгаллаб тургани ва бундан мухлислар норозилиги кучайиб бораётгани кўрсатилмоқда.

Эдди Хаунинг ўзи ҳам, агар клубни янги босқичга олиб чиқишга қодир эмаслигини ҳис қилса, жамоадан кетишга тайёрлигини бир неча бор айтиб ўтган.

52 ёшли Томас Тухель “Пари Сен-Жермен” билан билан икки марта Франция чемпионати ғолиблигини қўлга киритган. Шунингдек, “Челси”ни Европа қитъасининг энг нуфули мусобақаси – Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган.

Бундан ташқари, германиялик мутахассис “Боруссия Дортмунд”да ишлаган, “Бавария” билан эса, Германия чемпиони бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!