Тухель армонда, Гвардиола ва Клопп хурсанд!
Manchester Evening News нашри Англия премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” қишки трансферлардан мамнун, “Челси” бош мураббийи Томас Тухель эса армонда қолгани ҳақида ёзди.
Бир ой очиқ турган трансферлар ойнасида Хосеп Гвардиола ўз жамоасини ҳужумчи билан кучайтиришга эришди. “Шаҳарликлар” Аргентина чемпионатининг энг зўр тўпурари Хулиан Альваресни қўлга киритди. 22 ёшли футболчи жорий мавсумда 20 та учрашувда ўз ҳисобига 18 та гол ва олтита ассист расмийлаштирганди. Унинг трансфери манчестерликларга 18,5 миллион еврога тушди.
“Ливерпуль” эса Португалия чемпионатидан ҳужумкор ўйинчи Луис Диасни трансфер қилди. Юрген Клопп “Порту”да 18 та ўйинда 14 та гол уриб, тўртта голли пас узатган истеъдодли ўйинчи трансферини илиқ қарши олди.
Ҳужум ва ҳимоя чизиғида етарлича муаммоларга дуч келаётган “Челси” бир неча машҳур ижрочиларни кўзлаган бўлса-да, кўзга кўринадиган бирорта трансферга қўл ургани йўқ. Томас Тухель ёзгача қўл остидаги ўйинчилардан фойдаланишга мажбур.
Фикрлар