Тухель бу футболчидан тезроқ қутилмоқчи
“Челси” мутасаддилари бош мураббий Томас Тухель ишончини қозана олмаётган футболчилардан бирин-кетин қутиладиган бўлди.
Биринчилардан бўлиб, клубни ярим ҳимоячи Росс Баркли тарк этиши керак. Жорий мавсумда англиялик ярим ҳимоячи атиги 238 дақиқа ўйнаб, ўзининг жамоага кераклигини исботлай олмади.
“Челси” 27 ёшли футболчидан тезроқ қутилиш мақсадида уни қишки трансферлар вақтида 14 миллион еврога сотиб юборишга тайёрлигини билдирди.
Манбалар Росс Баркли собиқ клуби “Эвертон”га қайтиши мумкинлигини айтмоқда. Бу жамоа таркибида у 179 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол урган ва 28 та ассистни амалга оширган.
Фикрлар