Тухель "Челси" мухлисларига хайрлашув хатини ёзди

"Челси"нинг собиқ бош мураббийи Томас Тухель "Челси"дан истеъфога чиқарилганидан сўнг клуб мухлисларига ва раҳбариятга хайрлашув хатини ёзди.

Тухель Чемпионлар лигасида Загребнинг "Динамо" жамоасига мағлуб бўлганидан кейин лавозимидан озод қилинди.

“Бу мен ёзишим керак бўлган энг қийин хайрлашув хатларидан бири, лекин кўп йиллар давомида жамоада ишлайман деб ўйлагандим. “Челси”даги фаолиятим якунланганидан хафаман.

Мен бу клубда ўзимнинг уйдимдагидек ҳис қилардим. Мени бошиданоқ яхши қабул қилган барча ходимларга, футболчиларга ва мухлисларга катта раҳмат.

Жамоага Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганимиздаги хурсандчилик мен билан абадий қолади. Бу клуб тарихининг бир қисми бўлишдан фахрланаман ва ўтган 19 ойлик хотиралар қалбимда доимо алоҳида ўрин тутади", - деб ёзди Тухель ижтимоий тармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!