Тухель "Челси" учун ўйнашдан бош тортган футболчи ҳақида гапирди

Томас Тухель "Челси" футболчиси Кристенсеннинг ҳолати ҳақида маълумот берди. 

"Андреасга келсак, (ҳимоячи "Барселона"га ўтиш арафасида) мен у пайшанба куни ёки ҳатто дам олиш кунларида майдонга тушишини аниқ билмайман. Кристенсен Англия кубоги финалига яқин олдимга келиб, ўйинга тайёр эмаслигини айтди. Унинг ўз сабаблари бор эди. Улар махфий ва шундайлигича қолади. Бу ҳолат биринчи марта содир бўлмади. 

Ушбу вазият кубок финали ва ҳатто ўтган ҳафталарда бўлб ўтган бошқа учрашувлар олдидан ҳам кузатилди. Биз ҳамон унга ишонамиз, лекин у "Лестер"га қарши беллашувда майдонга тушиши сўроқ остида", - деди германиялик мутахассис.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!