Тухель "Челси"да нечи нафар футболчига ишонмаслигини айтди
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоа футболчилари ҳақида гапирди. Бу ҳақда Англия Премъер лигаси расмий сайти хабар берди.
«Мен фақат 11 футболчини асосий таркибга қўша оламан. Саккиз нафар футболчига эса аввалдан ишонч билдирмаганман. Сауль ҳақида гапирадиган бўлсак, у 'Саутгемптон'га қарши ўйинда асосий таркибда тушиши мумкин эди. Аммо рақибнинг юқори босим қилишини олдидан билиб, уни майдонга туширмасликка қарор қилдим. У билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ярим ҳимоячи тинмай ишлаши ва жамоага мослашиши зарур. Саулда ҳали имкониятлар бўлади. буни яширолмайман», — деди немис мутахассиси.
Фикрлар