Тухель футболчини ортга қайтарди
“Бирмингем” бош мураббийи Ли Бойер “Челси”дан ижарага олинган Хуан Кастильо “аристократлар” талабига кўра, муддатидан олдин клубига қайтиб кетаётганини тасдиқлади.
Томас Тухель асосий таркибда ҳимоячи етишмаётгани боис катта харажатлардан қочиш мақсадида ижарага жўнатилган мудофаа вакилларини ортга қайтаришга қарор қилган.
“Челси” ижара шартномасини муддатидан бекор қилинишига “Бирмингем” 22 ёшли футболчига етарли даражада ўйин амалиёти бермаганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.
Кастильо жорий мавсумда барча турнирларда атиги тўққиз марта майдонга тушди.
Фикрлар