Тухель илгари ўзи кашф қилган ўйинчига харидор
“Челси” Бен Чилуэллнинг оғир жароҳатидан кейин чап қанот ҳимоясига ҳамон футболчи қидирмоқда.
Томас Тухель олиниши керак бўлган ўйинчилар қаторига “Штутгарт” ҳимоячиси Борн Сосани ҳам киритди. Аслида бу ўйинчи кўп скаутлар эътиборидан четда қолмоқда. Бироқ, германиялик мутахассис Дортмунднинг “Боруссия”сини бошқарган пайтда хорватиялик футболчининг ўйинларини кузатган ва истеъдод соҳиби сифатида ён дафтарига қайд этиб қўйган экан.
“Челси” бош мураббийи чап қанотда ишончли ўйнай оладиган 24 ёшли Соса “аристократлар”нинг муаммосини бартараф этишига умид қиляпти.
“Штутгарт” ўз ўйинчисига АПЛ грандининг қизиқаётганидан хабар топган паллада уни сотишга қарши чиқди. Бироқ эди улар Соса учун 30 миллион евро талаб қилмоқда.
Борн Соса жорий мавсумда Бундеслигада 16 маротаба майдонга тушиб, ўз вазифасини бажаришдан ташқари битта гол ва учта голли пас муаллифи бўлди.
Фикрлар