Тухель: "Кепани майдонга туширганимдан афсусланмайман"

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Ливерпуль"га бой берилган Англия лига кубоги финалидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Унга кўра, кеча "Челси"га бироз омад етишмади.

"Ажойиб ўйин бўлди. Футболда бундай баҳслар кўп бўлади. Аммо гол урмасдан, интригани фантастик даражада ушлаб туриш фақат "Челси" ва "Ливерпуль"га хос.

Кепани майдонга туширганимдан афсусланмайман. Уни аввал ҳам пенальтилар учун майдонга туширгандим. Унинг реакцияси яхши. Лекин зарба бераётганда у шошиб қолди. 

Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Менимча, кеча омад биздан юз ўгирди. 3 марта офсайддан гол урдик, яққол вазиятлардан фойдалана олмадик ва ҳоказо. Асосий вақтлардаги дуранг - адолатли натижа эди", - деди германиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!