Тухель: Менга бу ўйинчи керакмас!

Sport Witness нашрининг хабар беришича, “Челси” мутасаддилари марказий ҳимоячи Хавьер Мбуямбани Италия чемпионатига жўнатиб юборади.

А Серияда иштирок этаётган “Верона” истеъдодли ёш футболчига ўйин амалиёти тақдим этишга тайёр.

Мбуямба ўз даврида “Барселона” академиясидан “Челси”га ўтган эди. Лекин нидерландиялик футболчи “аристократлар”нинг асосий таркибига кириши учун ҳали анча тер тўкишига тўғри келади.

Аслида Мбуямба “Барселона”да асосий таркибга кира олмаслигини англаган ҳолда “Челси”га келган эди.

“Верона” агар Мбуямба Италияга келса, мавсум охиригача унинг маошини тўлиқ тўлашга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!