Тухель ПСЖ раҳбариятидан нега норози?
Ads

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухелни жамоанинг трансфер сиёсати қониқтирмаяпти.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра германиялик мутахассис клубдан ўтган мавсум фаолиятини якунлаган ярим ҳимоячи Тиаго Моттанинг ўрнига муносиб футболчи сотиб олишни сўраган. Бироқ, унинг бу сўрови амалга ошмади.

Эслатиб ўтамиз, парижликлар ёзги трансферлар даврида Жанлуижи Буффон, Эрик Шупо-Мотинг, Хуан Бернат ҳамда Тило Керер каби футболчиларни сотиб олишди.