Тухель Вернер нега ўзини кўрсата олмаётгани ҳақида: Бунга биз айбдормиз

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчи Тимо Вернернинг “аристократлар” сафига кўчиб ўтганидан сўнг ўзини максимал даражада кўрсата олмаётгани ҳақида гапирди.

“Балки бу бизнинг айбимиздир. Бизда тўпга эгалик қилиш жуда кўп ва рақибни чуқур прессингга мажбур қиламиз, шу сабабли Вернерга жой йўқ. Тимонинг асосий вазифаси ҳужумда бўш жойни хосил қилишдан иборат, шунинг учун бизнинг доминанд футболимиз унинг ўйин услубига тўсқинлик қилаётган бўлиши мумкин.

Вернер ўзига бўлган ишончни сақлаб қолиши ва жамоа билан ишлашда давом этиши керак. Биз ҳам ўз навбатида унинг устида жуда кўп ишлаймиз. Ҳозир унга осон эмас, мен буни кўряпман, лекин унинг имкониятларига, характерига ва гол уриш қобилиятига ишонаман”, - деди германиялик мутахассис.

Тимо Вернер жорий мавсум “Челси” сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!