Тухелнинг яширин режаси фош бўлди
Машҳур журналист Фабрицио Романо “Челси” бош мураббийи Томас Тухелнинг захира режасидан хабар топиб, уни омма эътиборига ҳавола этди.
Маълумки, “Челси” янги ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда. Лондонликлар “Севилья” вакили Жюль Кундега оғиз солмоқда ва ёзда уни Англия премьер-лигасига кўчириб келмоқчи. Тухелнинг таъкидлашича, франциялик ҳимоячи “аристократлар” ўйинини кучайтиришга қодир.
Шу билан бирга германиялик мутахассис яна бир режасини сир сақламоқда. Манбанинг таъкидлашича, Тухелда Кунденинг ўрнига бошқа футболчини олиш варианти ҳам бор.
Унга кўра, “аристократлар” устози “Бавария” ҳимоячиси Никлас Зюленинг ҳам маҳоратини юқрори баҳолаб, уни Лондонга чақиришга тайёр.
Фикрлар