Тюрам: "Ямални энг яхши футболчи деб айта олмайман"

BEPUL PROPAN

"Интер" ҳужумчи Маркус Тюрам кечаги "Барселона"га қарши беллашувдан сўнг испаниялик ёш истеъдод эгаси Ламин Ямал ҳақида гапираётиб, унинг даражасига баҳо бериб ўтди. 
 
"Мен Ди Маркога ёрдам берганимни сабаби, унинг бир ўзини Ямалга қарши қолдириш бу жуда хавфли ҳисобланади. Чунки Ламин бирга-бир вазиятда хоҳлаган футболчисини алдаб ўтиб кета оладиган қобилиятга эга. Шу боис, мен ҳам жамоадошимга ёрдам бериб, унга бу табиий ҳолат эканлигини айтдим. 
 
Сўнгги кунларда кўпчилик уни айни дамдаги энг яхши футболчи деб аташмоқда. Бироқ, мен ундай демаган бўлар эдим. Ҳозирги кундаги энг яхши футболчилар - Килиан Мбаппе ва Усмон Дембеле ҳисобланади. У балки учинчи бўлиши мумкин" - дея таъриф бериб ўтди "нераззурилар" ҳужумчиси. 
 
Маълумот ўрнида, 17 ёшли вингер ягона голида Тюрамдан тўпни олиб қўйган ҳолда, жарима майдончаси ичига ёриб кириб, ўзининг айёрона зарбаси орқали ҳисобни қисқартириш муваффақ бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!